Ўтган бир сутка ичида Италияда коронавирус оқибатида 368 киши вафот этди. Бу ҳақда Фуқаро ҳимояси департаменти Анжело Бореллига таяниб, ANSA агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1809 кишига етган.
Бундан ташқари ўтган бир сутка ичида Италияда яна 2853 кишида коронавирус аниқланган. Ҳозирги вақтга келиб бутун мамлакат бўйлаб вирус билан касалланганлар сони 20,6 минг кишидан ошмоқда.
15 март ҳолатига кўра, бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 156 минг нафардан ошгани хабар қилинган. COVID-19 келтириб чиқарган пневмония касаллигидан ўлганлар сони 5819 нафарни, тузалиб кетганлар эса 73,9 минг нафарни ташкил этган. Касалланиш ҳолатлари дунёнинг 142 та мамлакатида қайд этилган.
Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 6 нафарга етган. Мамлакат коронавирус сабаб авиа ва автоқатновларни тўхтатаган, шунингдек, барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилди.
Тасодифий хабарлар
Суперлига. «Пахтакор» супер голлар урилган ўйинда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади, «Бунёдкор»да иродали ғалаба
Коронавирус! Ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди
ЙПХ ходими сизни тўхтатганда қандай ҳуқуқларга эга эканингизни биласизми?
Минздрав опубликовал статистику по COVID-19
2020 йилда салкам 250 млрд бюджет пули асоссиз сарфлаб юборилган