Жорий йилнинг, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ҳам қатнашди.
Тасодифий хабарлар
«Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди». Шавкат Мирзиёев ишсизлик масаласида раҳбарларни танқид қилди
Apple ўзи бошқариладиган автомобиль ишлаб чиқаради
Москва метросида мусулмонлар учун намозхоналар очилиши мумкин
2019-yilning eng mashhur YouTubechilari
Трамп Тим Кукка iPhone`лар бўйича шикоят қилди