Ўзбекистон бўйлаб кучли шамол ва чанг-тўзон бўлиши ҳолати кузатилмоқда. Жорий вазият юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан қуйидагиларни сўради:
- техник носозликлар айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
- иситиш тизими носоз бўлган, автотранспорт ойналари терлаб сунъий пардани ҳосил қилиб, кўринишни чеклайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
- ҳайдовчилар оралиқ масофани хавфсизлик даражасида ушлашларини;
- белгиланган тезлик талабларига аниқ риоя қилишларини;
- транспорт воситасини спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолда бошқармасликларини;
- транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 ноябрь куни Сирдарё вилояти, сўнгра пойтахт Тошкент шаҳрида қум бўрони кўтарилди.


Тасодифий хабарлар
Сербия баллистик ракета ишлаб чиқаришда Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр – Вучич
Хитой ҳукумати мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
Президент “Янги Наманган” шаҳарчасининг бош режасини кўриб чиқди
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги (тўлиқ)
Ўзбек разведкачилари Покистонда рекорд қайд этди