Тошкентда 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилади. ИИВ бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев йўлакларда автобусдан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкинлигини таъкидлади.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев Тошкент шаҳрида 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилишини маълум қилди.
Режага кўра, яқин бир ҳафта ичида асосий — Алишер Навоий, Беруний, Амир Темур ва Фарғона йўли кўчалари бўйлаб йўлакчалар ташкил этилади. Қолган кўчаларда эса 1−2 ой ичида тўлиқ йўлга қўйилади.
Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
«Аммо ҳар қандай автомобилга маълум сабабга кўра, масалан, йўл ёқасидаги объектларга ёки кўчага кириш учун ушбу йўлакда фойдаланишга рухсат этилади», — деди Фазлиддин Тошкенбоев.
Бунинг учун йўлакчаларда узиқ чизиқлар мавжуд бўлиб, тахминан 40−50 метр масофа белгиланади. Кўча ёки объект бошланган жойда ушбу узиқ чизиқларнинг таъсир доираси тугайди ва автомобиллар автобуслар учун мўлжалланган йўлакчани бўшатиб қўйишлари талаб этилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда моллар ёш бола ва онасини сузиб, тепкилаб ташлагани айтилган видеога расмий муносабат берилди
Тадбиркорлар мактаби очилди
Зеленский: Биз чекинамиз
Наманганнинг Уйчи туманида юз берган зилзила кучи Андижон ва Фарғонада ҳам сезилди
Илон Маск "Twitter" ижтимоий тармоғини сотиб олди