Ўзгидромет 19-20 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.
Кундуз кунлари термометр устуни 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида иссиқ бироз пасайиши кутилмоқда. 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 35-38 даража иссиқни ташкил этади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан булутсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража, кундуз кунлари 40-43 даража атрофида иссиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг вазни назорат қилинади
Энди зўравонликка учраганлар бепул даволанади
Шавкат Мирзиёев эртага Қорақалпоғистонга боради
Yevropaning eng yirik masjidini o‘zbek me’morlari barpo etgani ma’lum bo‘ldi
Ўзгидромет жорий ҳафтада қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди