2020 йил 1 февраль куни соат 07:10ларда Поп туманида яшовчи А.Э. ишонч қоғози билан Поп туманида яшовчи Б.Қга тегишли “Нексия” русумли транспорт воситасини “Фарғона ҳалқа” автомобиль йўлининг 10-километрида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолганлиги туфайли бошқарувни йўқотиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада автомобиль ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳайдовчи А.Э. воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчилар Поп туманида яшовчи Ш.И. ва унинг фарзанди А.М. ҳамда М.С.лар олган тан жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Чарчоқни сезганингизда тўхтаб дам олинг! Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
VPN сервисларнинг 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумоти интернетга сизиб чиқди
Наманганда Nexia велосипедчини уриб юборди. 32 ёшли фуқаро шифохонада вафот этган
Uzauto Motors етказиб берилмаган Captiva 5 учун харидорларга компенсация тўлайди
“Олтин тўп” учун даъвогар энг кучли 30 футболчи эълон қилинди
Ўзбекистонда сайтлар, ижтимоий тармоқлар яна ёпиб қўйилиши мумкинми?