Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан 2023 йилнинг 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д.У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура баёнотига кўра, Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россияда 120 нафар мигрант депортация қилинди
Янгиланган прогноз. Ўзбекистонда коронавирусга эртароқ барҳам бериладими?
Жаҳл устида уйламасдан босилган қадам
Samsungнинг энг машҳур серияси 17 март куни тақдим этилади
Германияда 10 сония кечиккан самолётнинг қўнишига рухсат берилмади