Telegram канал администраторлари орасида бошқа ташкилот вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда.
Жорий йилнинг 27 январь куни Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва сайтнинг бош муҳаррири Муслим Мирзажонов Kompromatuzb аноним Telegram каналини юритганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Ушбу шахслар Telegram'даги Kompromatuzb канали администраторлари ҳисобланади. Ушбу каналда кўплаб тасдиқланмаган ва зиддиятли хабарлар бериб борилган.
Бундан ташқари, ушбу канал администраторлари орасида бошқа ташкилот вакиллари ҳам борлиги ҳамда уларнинг шахси ҳозирча номаълумлиги айтилмоқда.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ушбу канални юритувчи шахслар товламачилик, солиққа оид жиноятларни содир этиш ва бошқа шу каби иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.
Нашр офиси Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан муҳрланган. Ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот берилгани йўқ.

Human.uz сайти офиси Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қуйи Чирчиқ тумани бўлими суриштирувчиси Э.Абламуродов имзоси билан муҳрланди. Human.uz сайти блокланди.

Манба: Uznews
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга коронавирусга қарши 5000 дона вакцина олиб келинди
Жума намози вақтида портлаш содир бўлди
Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
НАМАНГАН ШАҲРИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҒИДАН ЎҒРИНЧА ФОЙДАЛАНГАНЛАР УШЛАНДИ
Тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 800 млрд доллардан ошди – “Forbes”