Coca-Cola компанияси Украинада бўлаётган воқеалар фонида Россиядаги бизнесини тўхтатишга қарор қилди.
Компаниянинг пресс-релизида ҳеч қандай тафсилотлар келтирилмаган. Coca-Cola компаниясига тегишли заводлар ёпиладими ёки компания фақат Россияда ичимликлар сотишни расман тўхтатадими, ҳозирча аниқ эмас.
Coca-Cola ичимликлар расмий равишда Шимолий Корея ва Кубадан ташқари дунёнинг барча мамлакатларида сотилади.
PepsiCo. ҳам Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Компания ўзининг газланган ичимликларини Россияда сотишни тўхтатмоқда, аммо сут, чақалоқлар ва болалар овқатлари каби зарур маҳсулотларни сотишда давом этади.
Россия бозорини яна бир гигант компания McDonald's вақтинча тарк этмоқда ва барча ресторанларини ёпмоқда. Компания ушбу қарор маҳаллий ходимлар ва ҳамкорларга қандай таъсир кўрсатишини тушуниб, уларни, хусусан, маошларни тўлашни давом эттириш орқали қўллаб-қувватлайди, деган McDonald's корпорацияси бош директори Крис Кемпчинскининг баёнотида.
Россияда McDonald's’нинг 850 та тез овқатланиш ресторани, 62 минг ходими ҳамда юзлаб маҳаллий етказиб берувчи ва ҳамкорлари бор.
Тасодифий хабарлар
ССВ нега айрим ҳолларда «Тез ёрдам» кечикаётганини изоҳлади
Хитойда коронавирус бўйича ўлим жазоси жорий қилинди
Сирдарёда ОТБ ажратган 7 млн доллар “талон-торож қилингани” айтилди. “Ўзсувтаъминот” изоҳ билан чиқди
Сурхондарёлик блогер иши: Депутат ва адвокат бошқача фикрда, ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Арманистон Россия Федерациясининг хавотирларига қулоқ тутди