Ўзбекистонда кечадан ёға бошлаган қор сабабли бугун, 13 январь куни йўллар музлади, кўчаларда ҳаракатланиш қийинлашди. Бундай об-ҳаво шароити йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларга ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёткорлик чораларини кучайтириш лозимлиги ҳақида мурожаат йўллади.
Қайд этилишича, республика ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёқиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Шуни инобатга олган ҳолда, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишни, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликни, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишни, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишни сўраган.
Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 7 соат ичида 200дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор
Ўзбекистон ўтган йилда хориждан қанча бензин сотиб олди?
Москвада Ўзбекистон фуқаролари одам ўғирлади (видео)
Юридик университетга кириш имтиҳонларида айрим ўзгаришлар бўлади
Моуриньо “Реал” бош мураббийи – Романо