2021 йилнинг дастлабки 11 ойида Ўзбекистонга қиймати 115,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 308,4 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, автомобиль бензини импорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 112 млн литрга ёки 36,3 фоизга ошган.
Ўзбекистонга автомобиль бензини асосан Россия, Туркманистон ва Қозоғистондан импорт қилинган. Шунингдек, Ироқ ва Эрондан ҳам мамлакатга бензин олиб келинган.
• Россия – 145,3 млн литр
• Туркманистон – 141,2 млн литр
• Қозоғистон – 16 млн литр
• Ироқ – 3,6 млн литр
• Эрон – 1,8 млн литр
Қайд этиш керак, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 1 млн тоннадан зиёд автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Тасодифий хабарлар
Тўқаев Қозоғистон ҳукумати таркибини ўзгартирди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди
Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон газ иттифоқи кенгайиши мумкин
Пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳали тугамаган — ЖССТ
Украина НАТОга аъзо бўлишга ҳақли – Эрдўған