Ўзбекистонда ов қуролини олиш учун минимал ёшни 25 ёш қилиб белгилаш режалаштириляпти. Бу ҳақда бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.
Қайд этилишича, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, қурол муомаласи билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгиланган.
Лойиҳа билан 6 та қонундаги қурол муомаласига оид ишлатилаётган тушунчалар ва фаолияти қурол билан боғлиқ мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мавқеи тўғрисидаги нормаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали “Қурол тўғрисида”ги қонун ва қурол муомаласи соҳасидаги тегишли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш назарда тутилган.
Прокуратура вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистонда 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган фуқаролар 49 та ов қуролларига эга, 25 ёшгача бўлганлар ўртасида эса 500 нафар фуқарода овчилик қуроллари бор. Аксарият ҳолларда “менда қурол бор” деган ўзини кўрсатиш мақсадида сотиб олинган ҳоллар ҳам бор.
Маълумот учун, амалдаги “Қурол тўғрисида”ги қонунга кўра, 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга.
Қонун лойиҳаси концепцияси қизғин муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда қабул қилинди.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар Заркент махалласида коронавирусдан фуқаро вафот эткани ростми?
Телеграм мукофот пули 200 минг доллар бўлган танлов эълон қилди
“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди
“ОАВга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишлар бошланган” — Асадов
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди