Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбада айтилишича, томонлар 2028 йил ёзигача шартнома имзолаган ва келишув энди якунланган.
Таъкидланишича, “қаймоқранглилар” Моуриньонинг ҳозирги клуби “Бенфика”га шартномасини муддатидан олдин бекор қилгани учун 6 миллион евро миқдорида компенсация тўлайди.
Шундай қилиб, португалиялик мутахассис Мадрид клубини тарк этганидан 13 йил ўтиб яна жамоа бошқарувига қайтиши аниқ бўлди. 63 ёшли Моуриньо “Реал Мадрид”ни 2010 йилдан 2013 йилгача ҳам бошқарган. Унинг қўл остида клуб Испания чемпионлиги, шунингдек, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” жорий мавсумни совринсиз якунлади. Мадридликлар Ла Лигада сўнги тур учрашувини жорий йилнинг 23 май куни “Атлетик Бильбао” қарши ўтказади.
Тасодифий хабарлар
Макка ва Мадинага олиб борадиган вокзалда кучли ёнғин содир бўлди
Наманганда ўқитувчиларга мажбуран чипта сотган ММТБ ходимига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди
Агар Ғарб Украинага ёрдам бермаса, чекинишга мажбур бўламиз – Зеленский
Марказий Осиёда тўйиб овқатланмаслик даражаси 5 баравар камайди – БМТ
Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди