Россия пойтахти Москва марказида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бир одамни ўғирлаб кетди ва унинг қариндошларидан 400 минг рубль пул талаб қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бошқармаси вакили Юлия Иванова маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, 24 ва 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган ўғрилар жорий йилнинг 13 октябрь куни Земляной Вал кўчасидаги турар-жой биносининг ёнида жабрланувчини ушлаб, ўлдириш билан таҳдид қилган. Уни мажбуран машинага ўтказган.
Сўнг уни Москва ва вилоятлар бўйлаб олиб юришган ва калтаклашган. Гаровга олинган шахснинг қариндошларидан телефон орқали тўлов талаб қилишган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Ҳозирда одам ўғрилари билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди – ОАВ
“Темир хотин” ва “Шайтанат” фильмлари сценарийси муаллифи Маҳмуд Тўйчиев вафот этди
Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
СВЕРДЛОВСК ВИЛОЯТИ ГУБЕРНАТОРИ НАМАНГАНГА КЕЛДИ
Ўзбекистонда пенсия тизими хусусий секторга берилиши рад этилди