Саудия Арабистони Адлия вазирлиги мамлакатда никоҳ ёшини 18 ёш этиб белгилади ва бундан кичик ёшдагилар ўртасидаги никоҳни тақиқлади. Бу ҳақда “Saudi Gazette” нашри хабар берди.
Адлия вазири ва Олий суд кенгаши раиси Шайх Валид ал-Самаани барча судларга 18 ёшдан кичикларга никоҳ тақиқлангани ҳақида циркуляр юборган.
18 ёшдан кичик бўлганлар жуфти билан никоҳни расмийлаштириш учун махсус суднинг рухсатини олишлари керак бўлади. Суд эрта никоҳ ёшларнинг келгуси тақдирига салбий таъсир қилиш-қилмаслигини ўрганади.
Маълумот учун, 2019 йилда Ўзбекистонда ҳам никоҳ ёши қизлар учун 18 ёш этиб белгиланди. Натижада ўғил болалар ва қизлар учун никоҳ ёши тенглаштирилди.
Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Путин ва Байден уч кундан кейин гаплашиб олишади
Анқарадаги теракт ортида ким тургани маълум бўлди
Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади
Ана холос! Янги бош вазир шов-шувли жиноятга алоқадор?!
Ҳусанов ЖЧнинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди