“Ал-Наср” клубининг португалиялик юлдузи Криштиану Роналду қишда “Ал-Ҳилол” аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Ҳилол” Неймар билан шартномани бекор қила олса, январь ойида Криштиануни олиб келишга ҳаракат қилади, бироқ Роналдунинг опаси Катя Авейро укасининг “Ал-Ҳилол”га ўтиши ҳақидаги пости остига бундай мазмундаги хабарлар ишончсиз эканлигини билдирди.
“Нималарни ёзяпсан? Футбол ҳақида ҳеч нарсани тушунмасанг керак. Менга қўнғироқ қилганингда, мен сенга бу жамоалар ўртасидаги рақобат ва бу ўтишнинг амалга ошиш эҳтимоли ҳақида айтиб берардим”, деб ёзди Авейро.
Тасодифий хабарлар
Ўқитувчи очиқ дарс ўтиш ўрнига бомба ҳақида ёлғон хабар тарқатди
Ўтган бир сутка давомида Италияда 368 киши коронавирус оқибатида вафот этди
Ўзбекистонда қанча одам ОИВ касаллиги билан яшаб келаётгани айтилди
COVID-19 га қарши курашда Ўзбекистон минтақа давлатларига ўрнак бўлди – Haberturk
Терма жамоа бугун учинчи ўйинини ўтказади