Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санайев юртимизда амалга оширилаётган коронавирусга қарши чора-тадбирлар, шунингдек, вакцинация жараёнларининг икки ойлик таҳлили бўйича баёнот берди.
Шунингдек, юртимиз аҳолиси қайси ваксина билан кўпроқ эмланаётгани очиқланди.
Жумладан шу йилнинг 31 май ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб икки ой давомида фуқаролар:
- 646 минг 116 доза "AstraZeneca",
- 1 миллион 351 минг 807 доза ЗФ-УЗ-ВAC2001,
- 71 минг 595 доза “Спутник V” вакцинаси билан эмланган.
Эслатиб ўтамиз, юртимизга:
"AstraZeneca"нинг — 660 минг доза,
ЗФ-УЗ-ВAC2001нинг — 3 ярим миллион доза,
“Спутник V” вакцинасининг — 170 минг доза партиялари келтирилган.
Ҳозирча Ўзбекистоннинг вакцина заҳираси 4 миллион 330 минг дозага етган.
Тасодифий хабарлар
Месси ЖЧ-2026'да иштирок этадими? Лео жавоб берди
Ҳиндистон ва Франция Украинадаги урушни тугатиш режасини тузмоқда — ОАВ
Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
Антимонопол қўмита «аравакашлар масаласи»да расмий муносабат билдирди
Гўшт 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди