Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 12 сентябрь куни 25 ёшли Шокир Х.нинг ўлдирилиши юзасидан интернетда турли гап-сўзлар тарқалгани муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати баёнот берди.
Интернет тармоғида 12 сентябрь куни Юнусобод туманида 25 ёшли Шокир Х.нинг ўлдирилишига жабрланувчини «машҳур клубдан олиб чиққан» 40 ёшлар чамасидаги икки эркак алоқадор экани ҳақида ахборот тарқатилмоқда. Муаллифнинг ишора қилишича, у икки эркак ички ишлар органларига алоқадор. Ушбу ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шуни маълум қиламизки, 12 сентябрь куни соат тахминан 11:00 да қўшни аёл самарқандлик 25 ёшли Шокир Х. ижарага олган квартира эшиги остида қонга ўхшаш доғни кўрган. Аёл бу ҳақда квартира эгасига телефон орқали хабар берган, у эса келиб, ўзига тегишли квартирада Шокир Х.нинг пичоқ билан жароҳат етказилган жасадини топган ва шундан сўнг «102»га қўнғироқ қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Квартирани кўздан кечириш вақтида яқинда бўлган интим муносабатларнинг яққол далиллари топилган.
Тезкор тергов тадибирлари давомида видеокузатув камераларининг ёзувлари ўрганилган, эҳтимолий гувоҳлар сўроқ қилинган. Гумонланувчининг шахси аниқланган, у Олмазор туманида истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз 28 ёшли Одилжон Ю. бўлиб чиққан.
Гумонланувчи ўша куниёқ Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан ушланган. Сўроқ вақтида қўлга олинган шахс шундай кўрсатма берди: у Шокир Х. билан «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида танишган. 11 сентябрь куни учрашиш ҳақида келишган. 21:30 да жабрланувчининг квартирасига келган. Шу ерда улар ўртасида ҳозирда сабаблари ўрганилаётган жанжал келиб чиққан, оқибатда Одилжон сувенир пичоқ билан Шокирнинг бўйни ва қўлига бир неча бор зарба берган.
Ушбу жиноятни фош этишда оддий ҳушёр такси ҳайдовчиси катта ёрдам кўрсатди, бунинг учун Тошкент шаҳар ИИББ унга миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, шуни ҳам маълум қиламизки, ноанъанавий жинсий мойилликдаги шахслар (бесоқолбозлар)га қарши Тошкент шаҳар ИИББ ҳеч қандай махсус «рейдлар» ўтказмаган ва ўтказаётгани йўқ. Айрим сайтлар асосланаётган қандайдир аноним манбанинг сўзларини эса ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантирувчи ва чалғитувчи ёлғон уйдирмалар, деб ҳисоблаймиз.
Ҳурматли журналист ва блогерлар, мақолаларни чоп этишдан аввал Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматидан аниқлик киритиб олишни илтимос қилиб қоламиз.
Тасодифий хабарлар
Жиззахда хонадондан 35 млн сўм пул ва 13 дона тақинчоқни ўғирлаб кетган шахслар ушланди
Огоҳ бўлинг: Бренд қопда тегирмон уни!
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?
Ўзбекистонга дори-дармонлар «оқими» кескин ортмоқда
Наманганда ҳам қўйлар ҳокимият биноси олдига ҳайдаб келинди