Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Давлатобод тумани “Мустақиллик” маҳалласидаги майдондан 2000 йилда туғилган боланинг жасади топилди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 июль куни соат 12:45 да Давлатобод тумани “Мустақиллик” маҳалласидаги майдондан Наманган шаҳар “Дўстлик” кўчасида яшовчи йигитнинг жасади топилган. Шу куни соат 13:00 да Давлатобод туман ИИБга бу ҳақида хабар берилган.
Ҳодиса жойига туман прокурори, ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан йигитнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Навбаҳор» собиқ ходимига 500 минг доллар тўлаб бериши керак
Нурсултон Рўзибоев охирги жангидан қанча даромад қилгани маълум бўлди
Мирзо Улуғбекнинг "Улуғбек Зижи" асари илк бор тўрт тилда нашр этилди
10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
Ўзбекистон санкциялар гирдобидаги Россияга самолёт ишлаб чиқаришга ёрдам беради