Аввалроқ Андижонда боғча тарбиячиси болаларни калтаклагани ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Марҳамат туманидаги "Муҳаммад Юсуф болажонлари" нодавлат таълим ташкилотида юз берган.
Бошқармага кўра, ёш болаларни калтаклаган тарбиячи вазифасидан озод этилган.
“Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилди”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Бухоро ҳокими ўринбосари "239 нафар мактаб ходими коронавирусга чалинган" деган хабарни рад этди
Россияда аёвсиз калтакланган бухоролик йигитнинг кейинги тақдири маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев бензин ва авторақамлар ҳақида гапирди
Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди. Шавкат Мирзиёев ҳақида нималарни биламиз?
22 ёшли қиз ИИБ ходимини “Жиҳод” қилишга ундади