ИШИД шу ҳафта Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) чорак финали ўйинларида терактлар уюштириш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда ЕЧЛ ўйинларини ўтказиш режалари ўз кучида қолмоқда. Бугун, 9 апрель куни Испания ҳукумат комиссиясининг расмий йиғилиши бўлиб ўтади ва йиғилишда қўшимча хавфсизлик чоралари масаласи ҳал қилинади.
Террорчилик ташкилоти шу ҳафта ЕЧЛ ўйинларини ўзида қабул қиладиган “Эмирейтс”, “Парк де Пренс”, ”Метрополитано” ва “Сантьяго Бернабеу” стадионларида теракт содир этилишини билдирмоқда.
Қайд этиш жоиз, шу ҳафтада “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” ҳамда “Арсенал” ва “Бавария” турнир 1/4 финал босқичининг илк ўйинларини ўтказади.
Тасодифий хабарлар
Рамазон ҳайити қачон бўлиши айтилди
Ўзбекистон фуқароларининг АҚШга виза олиши енгиллаштирилади
Талабаларни ижарага қўйганлар даромад солиғидан озод қилиниши мумкин
Варшавада Шавкат Мирзиёевга туҳмат қилган наманганлик, аслида, ким?
Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши кутилмоқда