Ҳозирда Наманган вилоятида юз ёшдан ошган 46 нафар нуроний истиқомат қилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Мингбулоқ туманининг «Гулистон» маҳалласида Ҳадяхон ая Ҳошимова истиқомат қилади. Онахон 116 ёшда. У сайлов бериш жараёнларида энг ёши улуғ сайловчи сифатида иштирок этди.
Журналист Санжарбек Ҳамидовнинг маълум қилишича, қишлоқ марказидаги 34-умумтаълим мактабида жойлашган 226-сайлов участкаси аъзолари «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини «Дўстлик» кўчасидаги 47-уйда истиқомат қилувчи Ҳадяхон она Ҳошимованинг ҳузурига борди. Момо овоз бериб, сайлов бюллетенларини кўчма сайлов қутисига ташлади, юртдаги тинчлик, тўкинликка шукроналик билдириб, дуо қилди.
Ҳадяхон аянинг келини Собирахоннинг айтишича, бу галги сайловларда момонинг Умиджон, Нуриддин, Осиё, Ирода, Азиза, Ақида, Хадича каби 72 нафардан ортиқ фарзанд, набира, чевара ва эваралари ҳам фаол қатнашди. Улардан 7 нафари сайловда илк бор овоз берган.
Шунингдек, бугунги сайловларда Мингбулоқ тумани, «Бозорбоши» маҳалласида яшовчи 110 ёшли Ҳафиза Муллабоева, «Ўрта қишлоқ»да истиқомат қилувчи 105 ёшли Ибодат Тоштемирова, «Қирқ чек» маҳалласилик 101 ёшли Тожихон Турдалиева ҳам овоз берди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ваҳший қотиллик: келин ойиси ва 2 норасидани жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган эркак умрбодга қамалди
Соатига 60 км чеклови қачондан, қаерда амал қилиши айтилди
Бировнинг рақамига телеграм канал очиб, ҳаёсиз расм ва видеолар тарқатган шоввоз ушланди
Намангандаги боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этиши ортидан МТТ директори ва бир неча ходим ишдан бўшатилди
Instagram тармоғида глобал узилиши кузатилди