Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди - бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар қилди (https://president.uz/uz/2756).
Суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.
Давлат раҳбарлари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президентимиз Туркманистон раҳбарига самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, жорий йил август ойининг бошида "Аваза" миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказишда муваффақият тилади.
Тасодифий хабарлар
Вагон устида селфи қилмоқчи бўлган болаларни ток урди
«Толибон» ҳарбий салоҳиятини намойиш қилди
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
Дам олиш кунлари ҳаво совиб, қор ёғади – Ўзгидромет
Олимлар Ер айланиши тезлашганини маълум қилди. Бу ўлчов тизимларига таъсир кўрсатиши мумкин