FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида келишилган ўйинлар ёки шубҳали пул тикиш фаолиятига оид ҳеч қандай далил аниқланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда SBC News нашри хабар берди.
Манбага кўра, FIFA’нинг мусобақалар яхлитлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи мундиаль давомида ўтказилган барча учрашувларни доимий назорат остида сақлаган. Мутахассислар пул тикиш бозорларини ва мусобақадаги барча 104 та ўйинни реал вақт режимида кузатиб борган.
Расмий хабарга кўра, учрашувлар натижаларини сунъий равишда ўзгартириш ёки келишилган ўйинларга оид ҳеч қандай ҳолат қайд этилмаган.
Ишчи гуруҳ фаолиятида АҚШ, Канада ва Мексика футбол конфедерациялари ҳамда миллий федерациялари вакиллари билан бир қаторда АҚШ Федерал қидирув бюроси (FBI), Интерпол, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC), Европа Кенгаши, Sportradar, Халқаро ставкалар яхлитлиги ассоциацияси (IBIA) ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар мутахассислари иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилди. Финалда Испания қўшимча вақтда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланган эди. Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 10 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Испаниялик ярим ҳимоячи Родри эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилиб, “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлди.
Тасодифий хабарлар
Германия канцлери Путиннинг асл мақсадини очиқлади
Дунёда ким кўпроқ маош олади: аёллар ёки эркаклар?
Наманган вилояти Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди (Фото)
Наманганда корхона 11 млрд сўмлик электрни ўмарди
«Бизга 1 сўм солиқ тўлаб, йўлларимизга 10 сўмлик зарар келтираётган фаолият керакми ўзи?»