Тошкент вилояти Зангиота туманида 2 ёшли бола қудуқ ичидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 29 август куни соат тахминан 17:30 ларда Зангиота тумани “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи 2021 йилда туғилган И.У. хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган И.У. ўзининг яшаш хонадонининг ташқарисида жойлашган қудуқ ичидан ўлган ҳолда топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда сиам эгизаклари туғилгани ростми? Вазирлик изоҳ берди
Зўр! Наманганда 7 нафар бемор коронаувирусни енгди
Расман: Рамазон ойи бошланадиган сана эълон қилинди
200 кВтгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос йўқ — Энергетика вазирлиги
ЖАР президентида коронавирус аниқланди