2019 йил 3 декабрь куни Наманган вилояти Наманган тумани худудида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимларининг хизмат жараёни номаълум шахс томонидан тасвирга олиниб телеграм ижтимоий тармоғининг “Андижонликлар” канали орқали тарқатиб юборилган. Хўш аслида мазкур худудда ЙПХ инспекторлари нима сабабдан бу ҳолатда хизмат олиб бораётган эди. Тасвирга олинган вақтдан аввалроқ аниқроғи, 09:35ларда Наманган тумани Тошбулоқ маҳалласида яшовчи, ҳайдовчилик билан шуғулланувчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, “Дамас” русумли, оқ рангли давлат рақами 10 U 351 MA бўлган автомашинани Наманган вилояти Мингбулоқ тумани худудида ишонч қоғози орқали бошқариб бораётиб, автомашинадан тушган вақтда нотаниш йўловчи автомашинани олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор режа харакатга келтирилиб, вилоят худуди бўйича суриштирув-текширув ишлари олиб борилган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимлари автомашина олиб қочилган Мингбулоқ туманига қўшни бўлган Наманган тумани худудида қидирувдаги автомашинага ўхшаш бўлган оқ рангли “Дамас” автомашинасини текшираётган вақтида номаълум шахс уларнинг хизматига ва махсус режанинг давомийлигига халақит бериб ходимларни тасвирга олган. Ҳодимларнинг бир неча маротаба огоҳлантириши, бу рейд эмас махсус тадбир эканлиги ҳақидаги тушунтиришларига қарамасдан тасвирга олишни давом эттирган. Аслида мана шундай тадбирлар давомида хуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиш, вазият юзасидан билган маълумотлари ҳақида хабар бериш мулкидан айрилган замондошимизнинг, ҳамда уни топишга киришган ходимларнинг мушкулини осон қиларди, қолаверса бу хар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Такидлаш жоизки тезкорлик билан амалга оширилган тадбирлар натижасида қидирувда бўлган “Дамас” автомашинаси Ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан топилиб мулк эгасига қайтарилган. Ҳамда мазкур жиноятни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 267 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Айрим маҳалла ходимларининг ойлиги оширилади
Наманганда фуқаро молхонанинг ҳидига чидолмай қўшнисини пичоқлади
Энди ўзбекистонликлар Қатарга визасиз бора олади
Сўнги 6 ойда Ўзбекистонда қанча ажрим ҳолатлари кузатилди?
+18 Яна Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ходимларида коронавирус аниқланди