Халқаро қидирувдаги ўта хавфли ўзбекистонлик жиноятчи Мисрда қўлга олинди

Халқаро қидирувдаги ўта хавфли ўзбекистонлик жиноятчи Мисрда қўлга олинди

Товламачилик ҳамда бошқа оғир жиноятларда гумон қилинаётган халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Миср Араб Республикасидан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, қидирувдаги шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган бўлиб, Интерпол томонидан олиб борилган тадбирлар давомида унинг Миср ҳудудида экани аниқланган. Шундан сўнг Мисрнинг ваколатли органлари уни қўлга олган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон томони Мисзга экстрадиция сўрови юборган. Сўров кўриб чиқилгач, Миср ҳукумати қидирувдаги шахсни Ўзбекистонга топшириш тўғрисида қарор қабул қилган. Барча халқаро-ҳуқуқий тартиб-таомиллар якунлангач, у Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилиб, жиноий жавобгарликка тортиш учун мамлакатга олиб келинган.

“Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси яшириниб юрган жиноятчиларнинг яширинган жойини аниқлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда қидирувдаги шахслар қайси мамлакатда эканидан қатъи назар, жазонинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш борасидаги тизимли ишларни давом эттиради”, дейилади хабарда.


Теглар:
×