Яқин Шарқдаги кескинлик ортидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликлардан ҳушёрликни ошириш, бошпаналарни олдиндан аниқлаш ва расмий кўрсатмаларга амал қилиши сўралди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди
Элчихона маълумотларига кўра, Яқин Шарқдаги вазият янада кескинлашиши эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистон фуқароларига Исроил давлат органлари, хусусан, Фуқаро фронт орти қўмондонлиги (Home Front Command) томонидан берилаётган расмий хабар ва кўрсатмаларни мунтазам кузатиб бориш ҳамда уларга амал қилиш тавсия этилди.
Шунингдек, яшаш ёки иш жойига яқин бўлган бошпаналар жойлашувини олдиндан аниқлаб қўйиш, сафар ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткор бўлиш, расмий чекловлар ва хавфсизликка оид огоҳлантиришларни инобатга олиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўз билан олиб юриш ҳамда яқинлар билан доимий алоқада бўлиш сўралган.
Элчихона фуқаролардан хотиржамликни сақлаш, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва фақат расмий манбалар орқали берилган ахборотга таянишни ҳам сўради.
Қайд этилишича, дипломатик ваколатхона вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда қўшимча маълумот тақдим этади.
Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар шошилинч ҳолатларда элчихона тақдим этган қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Фавқулодда ҳолатлар учун:
+972 54 485 1397
Тасодифий хабарлар
17 ёшли қиз янги туғилган чақалоғини қурилиши тугалланмаган бино орқасига ташлаб кетди
Эртага Ўзбекистоннинг айрим худудларида «ёзнинг иссиғи» бўлиши кутиляпти
Дунёни қум ва чанг бўронлари эгаллаши мумкин
АҚШ Россияга алоқадор ташкилот ва жисмоний шахсларга чекловлар жорий қилди
Қирғизистон президенти COVID-19 ни Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларига қиёслади