Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси Р. Олмаотада шаҳар миграция хизмати ва шаҳар криминал полицияси ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
“Қидирув - МДҲ” тезкор-профилактик тадбири давомида жиноятчилар аниқланди. Хусусан, 1982 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси 2008 йилда Ўзбекистон ИИВ Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан давлатлараро қидирувга берилган шахс. Қўлга олинган жиноятчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.
Олмаота шаҳар полиция департаменти миграция хизмати раҳбари Асхат Бутунчиновга кўра, ҳозирда фуқаро Р.ни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро қидирувда бўлган шахс биринчи марта Швециядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди. Шунингдек, диний экстремистик ташкилотларнинг ҳаракатларида иштирок этгани учун халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик гумонланувчи биринчи марта Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
Тасодифий хабарлар
“Оmicron” ва “дельта” штаммлари бир вақтнинг ўзида юқиши мумкинлиги аниқланди
Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз — Президент.
Ниҳоят. «UzAuto Motors» нархларни оширгани бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси баёнот берди
Хитойда COVID-19 инфекцияси юқиш даражаси юқори ва ўрта бўлган ҳудуд қолмади
Афсоналар боғидаги Арчанинг ёпилиш маросимидан видео