АҚШ Президенти Дональд Трамп 2001–2021 йиллардаги Афғонистондаги уруш вақтида АҚШга ёрдам берган 1000 дан ортиқ афғонистонликни Конго Демократик Республикасига (КДР) депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда AfghanEvac гуманитар ташкилоти ходимларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШдаги афғонларни қайта жойлаштириш дастурлари тўхтатилгач, у ерда яшаётган афғонларга танлов қўйилмоқда: ёки дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозлардан бири кузатилаётган Конгога кўчиш, ёки “Толибон” назоратидаги ватанга қайтиш. Айни пайтда ушбу Африка давлатига аллақачон 600 мингдан ортиқ қочқин келиб жойлашган.
Таклиф этилган дастур доирасида АҚШ Конгога тахминан 1100 нафар афғон махсус кучлари қўмондонлари, таржимонлар ва уларнинг оила аъзоларини кўчиришни кўриб чиқмоқда. Улар 20 йиллик ҳарбий операция давомида АҚШга ёрдам берган. Улар орасида 400 дан ортиқ бола ҳам бор.
“Бизнингча, улар бу одамларни аслида Афғонистонга қайтаришни истаяпти, бу эса улар учун деярли аниқ ўлим дегани. Улар афғонлар Конгони танламаслигини билишади”, деган AfghanEvac раҳбари Шон Вандивер.
Нашр хабарига кўра, Конго Демократик Республикаси ҳозирги шароитда (қўшни Руанда билан қуролли тўқнашувлар давом этаётган ва қочқинлар лагерларига ҳужумлар туфайли яна кўплаб одамлар кўчишга мажбур бўлаётган вазиятда) янги қочқинларни қабул қилишга тайёр эмас.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Конго ва АҚШ ҳукуматлари стратегик ҳамкорлик бўйича меморандум имзолаган бўлиб, у хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ҳам ўз ичига олади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонни бази худудларида ҳозиргина ер қимирлади
Samarqandda yengil metro quriladi
Наманганликлар бугун Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатиши мумкин
«Репга тақиқ қўйганимиз сари бу йўналишга қизиқиш кучайиб кетмоқда» - «Ўзбекконцерт» директори
Абдулла Арипов Душанбега етиб борди