Трампга импичмент эълон қилинди

Трампга импичмент эълон қилинди

Дональд Трамп AҚШ президентлари орасида импичмент эълон қилинган учинчи президент бўлди. Трамп президентлик ваколатларини давом эттириш-эттирмаслиги Сенат келаси йилнинг январида қабул қиладиган қарорга боғлиқ.

Конгрессда икки овоз бериш жараёни ўтказилган. Ҳар бирида тақдим этилган айбловлар кўриб чиқилган.

Ўз ваколатларини суиистеъмол қилганлиги ҳақида айблов 230 овоз олган. 197 овоз бунга қарши бўлган.

Конгресс ишига тўсқинлик қилиш айблови 229 овоз олган бўлса, 198 киши қарши чиққан.

Импичмент эълон қилиш учун икки айблов моддаларидан бири 216 овоз тўплаши етарли бўлади.

Aммо ушбу овоз бериш натижалари Трамп ўз лавозимини тарк этишга мажбурлигини англатмайди. Шунингдек, у навбатдаги сайловларда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди.

Трампнинг ўзи эса импичмент жараёни доирасидаги кейинги қадамларга тайёрлигини ва сенатда тўлиқ оқланишига ишончи комиллигини айтган.

×