15 октябрь, жума куни эрталабдан буён Афғонистон шимоли-шарқидаги Балх вилоятининг Андароб водийсида жанговар тўқнашувлар давом этмоқда, деб ёзади «Интерфакс» «Толибон»га қарши Миллий фронтга яқин манбаларига таяниб.
«Айни пайтда Андаробда толиблар ва Миллий қаршилик фронти ўртасида шиддатли жанг бормоқда. Иккала томонда ҳам қурбонлар бор, уларнинг аниқ сони маълум эмас», — дейилади Twitter’га жойланган хабарда.
Манбалар берган маълумотларга кўра, жанговар тўқнашувлар Бағлон вилоятининг Пули Ҳисор ва Дих-Салоҳ уездларида бормоқда, «Толибон» 60 ортиқ одамини йўқотиб чекинган. Фронт жангчилари орасида ҳам қурбонлар бор, хусусан, икки нафар дала қўмондони вафот этгани айтилмоқда.
«Толибон» ҳодиса юзасидан изоҳ берганича йўқ, аммо ижтимоий тармоқларга жойланган видеода толиблар карвони Андароб водийсига қараб кетаётганини кўриш мумкин.
Бу орада «Толибон» Мудофаа вазирлиги Twitter’да маълум қилишича, Атоулла Умарий «Мозори Шариф» корпуси қўмондони этиб тайинланган. Корпус штаби Афғонистон миллий армиясининг собиқ 209-сонли «Шоҳин» корпуси базасига жойлашган, у Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳри ташқарисида бўлиб, мамлакат шимолидаги хавфсизлик учун жавобгар бўлган.
Тасодифий хабарлар
Диний идора ҳайдовчилардан Қуръон оятлари туширилган тонировкаларни ўрнатмасликни сўради
Хитой ҳукумати мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
+18. Ижтимоий тармоқларда ўликхоналар ҳам коронавирус қурбонларига тўлиб кетди деган видео тарқалди. (видео)
Туркияда “omicron” кескин тарқала бошлади
Энди Президентнинг ўз белгиси ва байроғи бўлади