Камида 27 давлат, жумладан НАТОга аъзо бўлмаган мамлакатлар Украинага қурол-яроғ етказиб беришга қарор қилди. Бу ҳақда Британиянинг “Sky News” телеканали Британия мудофаа вазири Бен Уоллесга таяниб, хабар берди.
Тўлиқ рўйхати тақдим этилмаган давлатлар рўйхатидан АҚШ ва Буюк Британия, аввалроқ бундай ҳаракатга қарши чиққан давлатлар ҳам бор.
Хусусан, гап танкга қарши ва зенит қуролларини етказиб бериш ҳақида бормоқда.
Бугун, 26 февраль куни эрталаб Польшанинг “Газета” ахборот портали Германиянинг Билд нашри журналисти Жулиан Рöпкега таяниб, НАТОнинг бешта давлати Украинага қурол етказиб беришга рози бўлгани ҳақида хабар берди. Унга кўра, етказиб бериш 24 февраль куни бошланган.
Нашр, айни пайтда, “Украинага Эстониядан қурол-яроғ, жумладан, танкга қарши снарядлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учун снарядлар етказиб берилгани маълум” деб ёзади.
Бундан ташқари, Польша Мудофаа вазири Мариуш Блашчак ҳам Украинага Польшадан қурол-аслаҳа юкланган карвон етиб келганини айтди, бироқ булар аввалдан ваъда қилинган етказиб беришми ёки янгиларими, аниқлик киритмаган.
Тасодифий хабарлар
2064 йил — Ер юзини қандай ўзгариш кутмоқда?
Наманганда калтакланган ўқувчи ишини Прокуратура назоратга олди
Янги йил кечасида қор ёғадими?
Педофил-қотил умрбод озодликдан маҳрум қилинди
Мирзиёев янги маслаҳатчиси Чакрабарти билан нималарни муҳокама қилди?