Кеча, 27 ноябрь куни Наманган шаҳри Қизилкўприк даҳасида трансформатор ёниб кетди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Унга кўра, қиш мавсуми яқинлашиб, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида электр энергиясининг истеъмоли ошиши, аҳоли хонадонларини иситишда ноқонуний электр иситиш жиҳозларидан кўп фойдаланилганлиги боис Наманган шаҳар “Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1455-сонли трансформатор пунктида 27 ноябрь куни соат 18:05 лар атрофида қисқа туташув натижасида, трансформатор пункти ёнишига сабаб бўлган.
Ҳозирда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг махсус ишчи гуруҳи томонидан муаммони бартараф этиш чоралари олиб борилмоқда ва тез фурсатларда маҳалла электр таъминотига улаб берилади.
Тасодифий хабарлар
«Толибон» Кобулни эгаллашида тўрт минг нафар атрофида ҳарбий ҳалок бўлган — «Вашингтон Пост»
Трамп Москвага одамларини юбормоқчи
“Uzbekistan Airways” самолёти Минскда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди
Академик лицейларга ҳам қабул бошланди
Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?