Академик лицейларга ҳам қабул бошланди

Академик лицейларга ҳам қабул бошланди

Бугун, 10 июнь кунидан 2025-2026 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. 

Айнан 9-синф битирувчилари ўз ҳужжатларини my.edu.uz портали орқали топшириши мумкин. Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар – фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак) ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.

Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.


×