“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкентдан учаётган А-320 самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди, бортда жабрланганлар ва жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берган.
“Uzbekistan Airways”нинг Тошкент-Минск рейсидаги самолёти душанба куни белгиланган аэропортга қўнгач, об-ҳаво шароити туфайли учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди”, деган авиакомпания вакили.
Унинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият натижасида борт шикастланмаган, йўловчилар жабрланмаган. Таъкидланишича, бортда 115 киши бўлган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш талаблари белгиланди
Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди
Қашқадарёда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди
АҚШ Сурияда қўшинларини қайта тўплашга киришган – ОАВ
Саудия Арабистони армиясини шай ҳолатга келтирди