Ўзбекистонда фуқаролар ўртасида эмланганлик тўғрисида сохта сертификат олиш (эмланмасдан туриб), бир турдаги вакцинани олиб, бошқа турдаги вакцина олгани ҳақида ҳужжатларни расмийлаштиришга уринишлар учун қонунда қатъий жавобгарлик турлари белгилаб қўйилган. Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековга таяниб, ЎзА хабар берди.
Унга кўра:
- Ўзбекистон Жиноят кодексининг 228-моддасига мувофиқ, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш;
- сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача (12,25 миллион сўмдан 24,5 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса — 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 50 бараваригача (1,225 миллион сўмдан 12,25 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Жиззахлик эркак бир гуруҳ одамни ўққа тутди
Энди машинанинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам камарларни тақиб олиши керак
Наманганда тулки сотувчиси ушланди
Ўзбекистонда далаларда сомон ёниши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда
Трамп президент бўлса, қандай қилиб урушни 24 соат ичида тўхтатишини тушунтирди