АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун Москвага Америка делегациясини юборишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди.
Журналистлар Трампдан у Россияга америкалик музокарачиларни юборишга тайёрми, деб сўраганида, у: “Агар бу ёрдам беради деб ўйласам, бунга бўлади. Мен буни қилган бўлардим”, деган Трамп.
Трамп Россия ва Украина ўртасидаги уруш якунланишини жуда хоҳлашини ҳам таъкидлаган.
Бу баёнот Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Москва Трампнинг 9–11 май кунлари ўт очишни тўхтатиш ва шу даврда Киев билан “1000 га 1000” форматида ҳарбий асирлар алмашиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаганини тасдиқлаганидан кейин янгради.
Бундан аввал Трамп шахсан ҳар икки томонга мурожаат қилиб, мазкур кунларда ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинувини амалга оширишни сўраганини айтган эди. У бу муддатни Россияда нишонланадиган Ғалаба куни билан боғлаган.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова май ойи бошида Москва Украина бўйича музокаралардан воз кечмаётганини ва аниқ натижа бериши мумкин бўлган музокараларга тайёрлигини билдирган. Унинг айтишича, ҳозирда Украина бўйича музокаралар учун масъул АҚШ вакиллари Яқин Шарқдаги вазият билан ҳам шуғулланмоқда.
2026 йил бошидан бери Россия ва Украина делегациялари АҚШ иштирокида уч раунд музокара ўтказди. Сўнгги учрашув 17–18 февраль кунлари Женевада бўлиб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Наманган давлат университетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани сабаб 14 кунлик карантинга ёпилди
Prezident ishga olgan talaba lavozimini tark etishga qaror qildi
4 йилдаги энг кўп куттирилган мандат
Қўқонда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Наманган вилоятларида АҚШга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди