Афғонистонда жорий йилнинг 1 июлидан 15 августига қадар “Толибон” томонидан ҳокимиятни эгаллаб олиш чоғида афғон хавфсизлик кучларининг 4000 га яқин ходими ҳалок бўлган, яна 1000 нафари бедарак йўқолган. Бу ҳақда Афғонистон армияси собиқ штаб бошлиғи Ясин Зиёга таяниб, “The Washington Post” газетаси хабар берган.
Таъкидланишича, “Толибон” Афғонистон пойтахти Қобулни эгаллашидан бир неча ҳафта олдин Афғонистон хавфсизлик кучлари учун сўнгги йигирма йилликдаги “энг ҳалокатли даврлардан” бирига айланган.
Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди.
Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, минглаб афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.
Тасодифий хабарлар
ИИБ “Диндорларга қарши қатағон Наманган вилоятида давом этади” номли хабарга муносабат билдирди
Велосипедда сайр қилиш учун баҳона топилади: бизни алдамоқчи бўлиб, ўзингизни алдамоқдасиз
Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистонда янги ҳафта ёмғирли бўлиши кутилмоқда
297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди