Блогер ва журналист Никита Макаренко Tashkent City’да хорижлик ҳамкасби билан тасвирга олиш чоғида хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан видеокамерадан фойдаланиш бўйича чеклов қўйилгани, чекловга бўйсунмай тасвирга олишда давом этганлиги ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида танқидий фикрларни қолдирган эди. Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
«Tashkent City боғида фото ва видео камералардан шахсий мақсадларда (тижорат мақсадлари бундан мустасно) фойдаланишга рухсат этилган.
Агар тақиқланганида, махсус белгилар билан чекланган ва хавфсизлик хизмати ходимлари ҳеч қандай омилга қарамасдан камерадан фойдаланишга йўл қўймаган бўлар эди.
Tashkent City боғига юз минглаб меҳмонлар ташриф буюраётгани ва тасвирга олиш имконияти бўйича шикоят илк бора тушаётганлигини (блогернинг изоҳларида ҳам фойдаланувчилар чекловларсиз фото ва видеоларни амалга оширганликлари тўғрисида фикрларни қолдирганлар), қолаверса, юқоридаги ҳолатда дирекция вакиллари шахсан иштирок этмаганлигига қарамасдан, Tashkent City дирекцияси ўз ходимлари ва хизматчилари билан қўшимча йўриқнома ўтказишини маълум қилади.
Tashkent City дирекцияси ОАВ ва турли ташкилотлар матбуот хизматларига ҳамиша очиқлиги ва эркин равишда фото ва видео тасвирларни амалга ошириш, маълумотлар олиш имкониятини кенг равишда яратиб беришини таъкидлаб ўтади», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Жалолиддин Аҳмадалиев ва Хамдам Собиров қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланган кафе эгаси жавобгарликка тортилиши мумкин
«TikTok»нинг мақсади нима?
Россия Марказий Осиё мигрантларини урушга сафарбар қиляпти
Блогер Аброр Абдуазимов ҳибсга олинган
"Asal Honey"нинг қотилига ҳукм ўқилди