Жорий йилнинг 1 июль куни Самарқанд вилоятида юк ва енгил автомобиллар тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
ЙТҲ соат 12:00 да Самарқанд тумани “Андижон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1095 километрида юз берган. 51 ёшли Т.Т. бошқарувида бўлган MAN русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган Malibu русумли автомашина тўқнашиб кетган.
Натижасида Malibu автомашинасининг йўловчилари 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тасодифий хабарлар
Арманистон ҳеч қандай шартларсиз Туркия билан чегарани очмоқчи
Афғонистондан Термизга ракета ҳужуми бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги айтилди
Эркак фуқаро, хотини билан ишқий муносабатда бўлиб юрган йигитга бир неча марта пичоқ урди
"Агробанк" ходими 100 млн сўмга яқин пулни "еб юборди"