2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бугун, 20 июнь куни соат 09:00 дан бошланди. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Электрон аризаларни вазирликнинг my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.
Агар электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, call-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки Telegram'даги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олиш мумкин.
Қайд этиш жоиз, “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Тасодифий хабарлар
400 доллар эвазига «права» олиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Вилоят прокурори Ж.Ж.Хатамов ёшлар билан Чуст тумани “Бибиона” зиёртгохида учрашди
Энди Германияда виза ололмаганлар шикоят қилолмайди
Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси огоҳлантиради!
Оқилхон Дадабоев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича мухбири этиб тайинланди