БМТнинг биологик қуроллар бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси, ҳарбий эксперт Игорь Никулин юқтириш вақти ва жойининг ғалати хусусиятларига эътибор қаратди.
Коронавируснинг тарқалиши диверсия бўлиши мумкинлиги ҳақида билвосита далиллар бор. Спутник ҳарбий эксперт Игорь Никулиннинг сўзларини иқтибос қилади. “Бу диверсия бўлганлиги ҳақида ҳақида тўғридан-тўғри далиллар йўқ, аммо билвосита даллилар мавжуд”, деди эксперт. БМТнинг биологик қуроллар бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси, ҳарбий эксперт Игорь Никулин юқтириш вақти ва жойининг ғалати хусусиятларига эътибор қаратди. Мутахассис Ухань шаҳри йирик логистика маркази эканлигига эътибор қаратади. Никулиннинг таъкидлашича, Хитой янги йилдан олдин коронавируснинг тарқалиши, дунё бўйлаб кўплаб одамлар тарқалишни режалаштирган пайтда бошланган. Шунингдек, экспертнинг сўзларига кўра, Хитой АҚШнинг ҳарбий лабораториялари билан ўралган ва Уханьда АҚШ консуллиги жойлашган. Никулин консуллик ходимларининг хавфли юкларни Хитойга етказиб келишларини истисно қилмайди. 2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Ухань шаҳрида номаълум пневмониянинг тарқалиши ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар, бу 2019-nCoV яъни коронавирус. Хитойдан ташқарида Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Ветнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Чехия, Германияда юқумли касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Охирги маълумотларга кўра, ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 4515 га етди, улардан 106 нафари вафот этди.
Тасодифий хабарлар
Дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин турибди
АҚШ Ўзбекистонни коронавирус тарқалиш даражаси номаълум давлатлар қаторига киритди
Ўҳ-ҳў! Коронавирус туфайли АҚШнинг қарзи қанчага етганини биласизми?
Тезкор хабар: 13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади
Мигрант-таксичилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мажбурий бўлади