Россиялик дунёга машҳур рэперлар Тимати, Жиган ва Егор Крид ўзларининг giveaway’ини эълон қилди. Бу ҳақда Tez news хабар берди.
Ғолиблар учун “Rolls Royce” Phantom ва пул мукофотлари қўйилган конкурсда Отабек Умаров ва Улуғбек Максумов ҳам ҳомийлик қилмоқда, дея хабар берди “TBLD”.
Маълум қилинишича, танлов соврини тасодифан танланмаган. 30 октябрь куни “Black Star”нинг собиқ аъзолари “Rolls Royce” треки учун олинган клипни тақдим этган. Хабарга кўра, пулли танловда жами 155 нафар ҳомий бўлиб, ҳомийлик нархи 4261 долларга тенг.
Ушбу конкурсга режиссёр Павел Худяков ва унинг қизи, қандолатчи Ренат Aгзамов, телебошловчи Виктория Боня, блогер Наталя Якимчук ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари ҳам ҳомийлиқ қилган. Шунингдек, унда ўзбекистонлик машҳурлар — Улуғбек Максумов ва Отабек Умаров иштирок этади.
Маълумот ўрнида, Улуғбек Максумов Марғилонда туғилган, ҳозирда Дубайда яшайди ва “INKAS” компаниясининг раҳбари ҳисобланади. 41 ёшли тадбиркор автомобилларни йиғишни яхши кўради ва унинг паркида аллақачон 25 та машина бор.
Тасодифий хабарлар
“Бу экологик жиноят”. Депутатлар Мурод Назаровнинг таклифига қарши чиқди
Қўпол муомалада бўлманг: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари огоҳлантирилди
Олий суд блогер Хуршид Далиевни ҳақорат қилган ҳокимлик ходимига нисбатан иш қўзғатилганини рад этди
Ўзбекистон дунёга 3 миллион мардикор етиштириб берди – Жамоатчилик
Сайёрамизга футбол майдони катталигидаги астероид яқинлашадиган кун аниқ бўлди