Ижтимоий тармоқларда халқнинг автобус ҳайдовчиларидан норозилиги хақидаги аудио тарқалгандан сўнг Намангандаги автобус ҳайдовчилари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Ижтимоий тармоқларда халқнинг автобус ҳайдовчиларидан норозилиги хақидаги аудио тарқалгандан сўнг Намангандаги автобус ҳайдовчилари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Наманган шахри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатиб келаётган автобус хайдовчилари томонидан йўловчиларга қўпол муомилада бўлаётганликлари юзасидан ижтимоий тармоқларда билдирилган норозигарчиликлар бўйича Наманган шахри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатувчи автобус хайдовчилари билан 23 октябр куни мухокама йиғилиши ўтказилди.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи хар бир автобус хайдовчиларига йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш, бекатларда чиқиб тушишларида эхтиёткорлик чораларини кўриш, йўл кира хақини олишда айниқса, имтиёзли ногиронларга, аёлларга, мактаб ўқувчиларига, кекса ёшдагиларга хурматда бўлиш, йўловчиларга  бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш, йўловчиларни ташишда қулайлик яратиш, автобуслар салонини тоза сақлаш,  белгиланган графиклар асосида йўналишлар бўйича характланишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ахолига транспорт хизмати кўрсатилишида биринчи навбатда ҳалқни рози қилиш, ишонч телефони орқали ёки хар қандай холатда аҳолидан йўналишлардаги норозигарчиликлари бўйича хайдовчиларга кескин чоралар кўрилиши бўйича огохлантирилди.

Ушбу холатлар вилоят Транспорт бошқармаси хамда автобус корхонаси рахбарлари томонидан назоратга олинди.   

Шунингдек, Хурматли йўловчилар!

Йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлашда автобусларга белгиланган автобус бекатларида чиқиб ва тушишларини, йўловчилар автобусларни хохлаган жойларида тўхташиши талаб этмасликларини, йўловчиларни хайдовчи ҳамда ўзаро хушмуомалада бўлишларини сўраймиз.

Бу билан ушбу автобусларни техник соз холатда сақланишига, ахолига узоқ муддатда хизмат кўрсатилишига хисса қўшган бўлинади.  

×