Намангангада 51,5 млн сўм қалбаки пулни сотаётганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўм номиналдаги банкнотларни тайёрлаб, сотиш ҳолати фош этилган.
Тадбир давомида Поп туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган ва Избоскан туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган 2 нафар шахс жами 37,4 млн сўм қалбаки пулни шартли харидорга 7,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, уларни шахсий тинтув қилиш жараёнида ҳамда бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина салонида ҳам қалбаки 6,4 млн сўм борлиги маълум бўлган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, избосканлик фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ушбу манзилдан қалбаки 7,7 млн сўм, 145 дона оқ қоғозга чоп этилган турли хил купюралар, компьютер, рангли принтер ва бошқа ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Самарқандлик аёл МИБ ходимларини ёқиб юборди
Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш эҳтимоли ўрганиб чиқилди
«Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди». Шавкат Мирзиёев ишсизлик масаласида раҳбарларни танқид қилди
Ўзбек сўми хориж валюталарига нисбатан қийматини йўқотмоқда
Ҳиндистонда “сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келди