Бугун эрта тонгда 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфексияси аниқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфексияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмаслиги ма’лум қилинди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилиниши айтилди.









