Хитойнинг Хенан провинwиясидаги Цзяоцзо шаҳар ўрта халқ суди болалар боғчаси ўқитувчиси Ван Юнни ўз фарзандларини заҳарлагани учун ўлим жазосига ҳукм қилди.
Бу ҳақда судга таяниб, “Пэнпай” нашри ёзмоқда.
РИА Новости хабарига кўра, айбланувчи Сун исмли ўрта гуруҳ ўқитувчиларидан бири билан можаро қилган.
Қайд этилишича, 27 март куни эрталаб у “Қуёш” гуруҳидаги болаларнинг бўтқасига натрий нитрит қўшиб қўйган ва бунинг оқибатида 25 нафар бола заҳарланиб касалхонага ётқизилган. Улардан бири шифохонада вафот этган.
Материалда, шунингдек, ўқитувчининг шахсий муаммоларини ҳал қилиш учун натрий нитритдан фойдаланиши биринчи марта эмаслиги айтилади.
Айтилишича, аёл 13 июль куни қатл этилган.
Тасодифий хабарлар
Mahmud Murodov UFC’dagi ilk jangida g‘alaba qozondi (Video)
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»
Коррупционерлар “таракан”га ўхшайди – Акмал Бурхонов
Газ қўйиш шохобчаларининг иш вақти қисқаради
Бугун Наманган вилоят прокурори томонидан Норин туманида аҳоли мурожаатлари тингланди ва ёшлар билан учрашув ўтказилди