Халқаро иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан эълон қилинган “Глобал Тинчлик Индекси” (Global Peace Index, GPI) рейтингида Қозоғистон 56-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат бўлди. Бу ҳақда ташкилот томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
GPI дунё аҳолисининг 99,7 фоизини қамраб олади ва 23 та сифат ҳамда миқдорий кўрсаткичлар асосида ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар ишончли халқаро манбалардан олинади ва дунё давлатларидаги тинчлик ҳолатини қуйидаги уч асосий йўналишда баҳолайди:
- Жамиятдаги хавфсизлик ва барқарорлик даражаси;
- Ички ва халқаро можаролар давомийлиги;
- Ҳарбийлаштириш даражаси.
Бу индекс давлатларнинг қуролли тўқнашувлардан ҳоли бўлиши, фуқаролар хавфсизлиги, жиноятчилик даражаси, қўшнилар билан муносабатлар ва ҳарбий харажатлар каби кўрсаткичлар орқали аниқланади.
Ушбу кўрсаткичлар бўйича Марказий Осиё давлатлари рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:
- Қозоғистон – 56-ўрин;
- Ўзбекистон – 67-ўрин;
- Қирғизистон – 78-ўрин;
- Тожикистон – 79-ўрин;
- Туркманистон – 87-ўрин.
Дунё бўйича энг тинчликсевар давлат сифатида Исландия эътироф этилган. Ундан кейинги ўринларда Ирландия ва Янги Зеландия жойлашган. Энг охирги ўринни эса Россия эгаллаган – 163-ўрин. Украина ундан битта юқорида, яъни 162-ўринда. Шунингдек, АҚШ 128-ўринда, Исроил 155-ўринда қайд этилган бўлса, Эрон 142-ўриндан жой олган.
Тасодифий хабарлар
Тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор ишлаб чиқилмоқда — депутат
MediaTec бир мунча вақтдан бери яқинлашиб келаётган Wi-Fi 7 стандарти устида ишлаётганини айтди.
Humo Arena"да режалаштирилган хорижий тик-токерлар иштирокидаги концерт ўтказилмайди
Қозоғистонда ўзбекистонликлар кетаётган автобусда ёнғин чиқди
Ҳабиб Нурмагомедовнинг Порьега қарши жангдан қанча пул ишлаши маълум бўлди