1 ноябрдан бошлаб чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди. Шу билан бирга, хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларни махсус камералар орқали аниқлашга рухсат берилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 октябрдаги “Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 596-сон қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 1 ноябрдан чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойларигача эса 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланганлик учун ЙПХ инспекторлари маъмурий баённома расмийлаштирмайди.
Шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ва йўловчиларни ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини қайд этишга рухсат берилади.
Яъни эндиликда хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларни техник талабларга жавоб берадиган, қайд этилган маълумотларни “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга қурилмалар ҳам аниқлаши мумкин.
Бундан ташқари, қарорга мувофиқ, стационар, яъни қўзғалмас радарлар жойлашган ҳудудда ва улардан 250 метрдан кам бўлмаган, 500 метрдан кўп бўлмаган масофада 5.43 радар йўл белгисини ўрнатиш мажбурий ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Бугундан ҳаво илий бошлайди
Ўзбекистонда пиёда кўп юрганларга июнда қанча пул тўлангани маълум бўлди
Тожикистон билан чегарада 4000 га яқин ИШИД жангарилари тўпланган – КХШТ
Туркияда сайёҳ оиланинг фожиавий ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди
Колумбиянинг ғалабаси Ўзбекистоннинг имкониятларини сақлаб қолди